Байрамда “Ёш адолатчилар” хашар уюштирди

18.02.2020 11:02:24

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкил топганининг 25 йиллиги муносабати билан Жадақудуқ туманида “Биз тозалик тарафдоримиз!” шиори остида акция ўтказилди. Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси асосида ташкил этилган мазкур тадбир тумандаги 24-қишлоқ оилавий поликлиникаси жамоаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Партиядошларимиз бошчилигида дастлаб тозалов ишлари амалга оширилди. Кўча ва гузарлар маиший чиқиндилардан тозаланди. Шифокор-сафдошларимиз хонадонларга кириб бориб, тиббий маданият мавзусида фуқароларга тушунча бердилар. Шу куни кекса ёшдаги 22 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Ёш адолатчилар”нинг ёлғиз яшовчилар хонадонида хашар уюштириши жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Навбат мевали ва манзарали кўчатлар экишга.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+