Байрамни нишонлаш карантин қоидаларини четлаб ўтишга асос эмас

23.05.2020 21:05:40

Ўтган кунлар биз учун қанчалик синовли даврлар бўлмасин, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бирлашдик. Албатта, якунланиб бораётган муборак Рамазон ойи бирдамликка, якдилликка, муҳими, савоб ва хайрли ишлар қилишга имкон бўлди. Шубҳасиз, барча партиядошлар бир ёқадан бош чиқариб, берилган имкониятдан фойдаланиб, саховат йўлида қўлни қўлга бердик.

Яқинлашиб келаётган улуғ айём – Рамазон ҳайити шу пайтгача кенг нишонланиб, жамоат бўлиб ибодат қилиш, қариндошлар ҳолидан хабар олиш билан ўтказилар эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қабул қилинган қарорида ушбу айёмни бу йил юртимизда пандемия туфайли уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликда муносиб ўтказилиши тўғрисида айтиб ўтилган.

Барчамиз карантин давом этаётган айни дамда муборак кунни карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўтказишимиз лозим. Зеро, бугун мамлакатимизда синовли кунлар бошланган. Биз фуқаролик бурчимиздан келиб чиққан ҳолда Рамазон ҳайити арафасида ўзимиз, оиламиз, атрофдагиларимиз саломатлигига эътиборли бўлишимиз шарт. Муборак байрамни ўз хонадонимиз, оила даврасида ўтказиб, ҳамжиҳатликда бирлашишимиз даркор. Шундагина жамият саломатлигига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+