Банк уч ой сарсон қилган мижозга депутат кўмаклашди

07.11.2019 15:11:51

Ховос туманида истиқомат қилувчи Хуршида Усмонова анчадан буён оилавий тадбиркорликни бошлаш истагида юрган эди. Шу мақсадда Ипотека банки тарафидан мижозларга 8 фоизли имтиёзли кредит берилаётганлигини эшитган фуқаро жорий йил бошида ушбу банкнинг Сирдарё вилоят филиалига мурожаат этади. Тегишли барча ҳужжатларни тахт қилганига қарамасдан банк масъуллари ҳар ҳил бахоналарни рўкач қилиб, мижозини уч ой сарсон-саргардон қилади.

Тоқати тоқ бўлган фуқаро Х.Усмонова депутат кўмагига таянишни лозим кўради. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши депутати Ғойибназар Райимназаров Х. Усмонованинг мурожаатини тегишли ўрганиб чиқиб, банк мутасаддиларига депутатлик сўрови юборади. Буни қарангки, депутатлик сўрови Ипотека банки Сирдарё вилоят филиалини бир зумда ҳаракатга келтириб қўйди. Ўн кун ичида фуқаро Х.Усмоновага имтиёзли асосда тадбиркорлик қилиши учун кредит маблағи ажратиб берилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+