Бекободда иншолар танлови ўтказилди

10.02.2021 11:02:38

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палаталарига Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар дирасида умумтаълим мактабларида иншолар танлови тадбирлари ўтказилмоқда.

Куни кеча партиянинг Бекобод шаҳар Кенгаши томонидан ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида бошланган иншолар танловининг мактаблар бўйича биринчи  босқич ғолиблари эълон қилинди. Жумладан, 1-ўрин  19-мактабнинг 11-синф ўқувчиси  Зиёда Алимова, 2-ўрин 11-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Диёра Алихонова, 3-ўрин 8-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нихола Эгамназароваларга  насиб этди.

Танлов ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Кузатувчилар иштирокчиларнинг мавзуни ёритишга жиддий киришганлари, тарихий ва халқаро тажрибани ҳамда замонавий воқеликни ҳисобга олган ҳолда чуқур таҳлилий иншолар ёзишга ҳаракат қилаётганларини таъкидлашмоқда.

Албатта, иккинчи босқичда ғалаба қозониш мураккаброқ кечиши аниқ. Яна бир неча кундан сўнг кимлар республика босқичига ўтгани ва ғалаба сари яна бир қадам яқинлашгани аён бўлади.

Таъкидлаш жоизки, иншолар танлови уч босқичда бўлиб ўтади. Учинчи босқич республика даражасида ўтказилади ва танлов якунида юқори ўринларга муносиб деб топилган ғолиблар ва уларнинг ўқитувчилари расмлари билан иншолар тўплами китобига киритилади.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+