Беморларга ногиронлик аравачаси ва дори-дармонлар берилди

16.05.2020 12:05:54

Айни синовли кунларда Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлари ташаббуси билан Термиз шаҳрида истиқомат қилаётган кўплаб беморларга тиббий кўриклар ташкил этилиб, ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари топширилмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Малика Аманова ва туман Тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси ходимлари билан ҳамкорликда шаҳардаги “Тупроққўрғон” МФЙда яшовчи фуқаролар Басанда Гулматова ва Парда Норқуловлар хонадонига йўқлаб бордилар. Биринчи гуруҳ ногирони бўлган ушбу юртдошларимиз анчадан буён мустақил юролмайди. Ҳар икки бемор ҳам депутат билан аввалги мулоқот чоғида ногиронлик аравачаси ажратишни сўраб мурожаат қилишган эди. Депутат мазкур мурожаат юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборди. Депутатлик сўрови ўрганилиб, мутасаддилар ижобий жавоби билан мурожаатлар ҳал этилди. Депутатимиз саъй-ҳаракати билан айни пайтда даволанаётган мазкур фуқаролар тиббий  дори воситалари билан таъминланди. Энг асосийси икки беморга ҳам ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

— Озгина эътибор ҳам беморга катта мадад беради, — дейди биринчи гуруҳ ногирони Басанда Гулматоваинг ўғли Қаҳҳор Ортиқов. — Онам  ўрнидан туролмай, оғир ётган бир пайтда депутатлар, шифокорлар унинг ҳолидан хабар олиш учун келгани бутун оиламиз аъзоларининг кўнглини тоғдай кўтарди. Айниқса, ногиронлик аравачаси берилгани ҳаммамизни мамнун қилди. Давлатимиз барчанинг саломатлигига, тақдирига бу қадар катта эътибор қаратаётганидан хурсандмиз.

Сурхондарё вилоятидаги ўрганишлар жараёнида бу каби амалий ишлар давом этмоқда.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+