Беш йил ичида депутат нималарга улгурди?

07.10.2019 20:10:15

Халқ ўз муаммоларини ўзи сайлаган депутат орқали ечишга интилади. Албатта, турли соҳа вакиллари орасида минглаб муаммоларни кўриш мумкин. Лекин улар шунчаки эмас, халққа яқин бўлган депутатнинг масъулияти орқали амалга оширилади.

Депутат ким, деган саволга бир оғиз – у халқ дардини тинглаб, унга қўл силтаб эмас, аксинча, ижобий ёндашадиган вакил, деб жавоб берса бўлади. Бу вакилнинг олдида турган муҳим вазифа - муаммоларни вақтида, белгиланган муддатда ҳал этиб бериш, холос.

Бугун жойларда халқ мурожаатларини ўрганган ва уларнинг амалий натижаларига эътибор қаратиб келаётган депутатларимиз сайловчиларга беш йиллик фаолияти юзасидан ҳисоботлар беришмоқда. Шофиркон туман 14-Гулистон сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Ҳазрат Мавлонов  беш йил давомида ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси билан мулоқотлар олиб бориб, мавжуд камчиликлар асосида ҳар бир муаммонинг ижобий ечимини ҳал этишга эришди. Жумладан, тиббиёт, ички йўллар, халқ таълими тизимида аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларни батафсил ўрганиб, улардан келиб чиққан ҳолда тегишли ташкилотларга сўров билан мурожаат қилиб, амалий ечимларига аҳамият қаратди.

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов ҳам ўзи сайланган округда бўлиб, қилинган амалий ишлари хусусида ҳисобот берди. Албатта, депутат фаолияти давомида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бўлиб, аҳоли манфаатлари йўлида бир қатор амалий ишларни бажаришга ҳаракат қилган. Учрашувлар давомида аҳоли томонидан кўплаб муаммолар билдирилган. Барчасига ижобий ёндашган ҳолда уларнинг ижобий натижаларини ҳал этиб беришга кўмаклашган.

Депутатлар олдида турган вазифа аҳоли муаммоларига эътибор билан ёндашиш экан, доим шу муҳим вазифани вақтида ижро этиш жойлардаги мавжуд камчиликларнинг олдини олинишида хизмат қилади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!