Беш йиллик фаолият: Сарҳисоб ва истиқбол

22.09.2020 10:09:56

Ўзбекистон “Адолат”  СДП Сурхондарё вилояти кенгаши Аёллар қанотининг навбатдаги - IV ҳисобот сайлов конференцияси карантин талаблари асосида бўлиб ўтди. Конференцияда шаҳар ва туман Аёллар қаноти конференцияларидан сайланган делегатлар, БПТ раислари ва партия фаоллари иштирок этишди. Унда 2014-2019 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. 

Конференцияда Аёллар қаноти  Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Дилафрўз Раҳматованинг  беш йиллик ҳисобот маърузаси  тингланди.

Айтиш жоизки, кейинги йилларда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашининг Аёллар қаноти аъзолари ўз фаолиятларини анча такомиллаштиришга эришдилар. Айни пайтда 431 та БПТга бирлашган 35908 минг нафардан зиёд сафдошларимизнинг ярмидан кўпи хотин-қизлардан иборат. Айни пайтда партиянинг қатор лойиҳалари доирасида қизғин фаолият олиб боришиб ўзларига белгиланган вазифаларни  бажаришда ижобий натижаларга эришдилар.

Сайловчилар юксак ишонч билдирган “Адолат” СДП вакиллари орасида ўз вазифаси ва бурчига сидқидилдан ёндошиб, кўпчиликнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлаётган депутатларимиз талайгина. Айниқса, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Қизларшой Раҳматова, вилоят Кенгаши депутати Шоҳида Холлиева, Термиз туман Кенгаши депутати Гулчеҳра Турдиева ва Термиз шаҳар Кенгаши депутати Малика Аманова, Ангор туман Кенгаши депутати Раъно Қобуловалар олиб бораётган фаолият ҳаммага  маъқул тушмоқда. Ўтган даврда сурхондарёлик Аёллар қанотининг фаол аъзолари юзма юз мулоқотлар давомида маҳаллаларда аҳоли билан учрашиб бир қатор муаммоларни бартараф этилишида пешқадамлик қилиб, аҳоли орасида ўз нуфузларини ошираётганликлари таҳсинга сазовордир.

Малика Аманова,Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:    

- Фаол аёлларимиз орасида ўзларининг намунали фаолияти билан партиядошларимизга ибрат кўрсатаётганлар кўпчиликни ташкил этади, Бугунги кунда бошланғич партия ташкилотларидан 163 тасига аёллар раҳбарлик қилиб келмоқдалар. Шуниси эътиборга лойиқки, улар етакчи бўлган туманларида ўтган йиллар давомида кўрик-танловлар ва тадбирларда фаол аёлларимиз қатнашиб, катта муваффақиятларга эришдилар. Айниқса, пандемия даврида ҳам эҳтиёжманд оилаларга меҳр-саховат улашиб, халқнинг ҳурматига сазовор бўлишди.                

Ҳисобот-сайлов конференциясида фаол аёлларимиз ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга батафсил тўхталиб, истиқболдаги вазифаларни муваффақиятли бажариш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирдилар. Аёллар қанотининг кейинги фаолиятини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ижтимоий тармоқларда “Фаол адолатчи аёллар” канали ташкил этиш ва унда фаолиятни кенг ёритиб бориш ҳамда фаол хотин-қизларни партия сафига қўшиш бош вазифа сифатида белгилаб олинди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Конференция ташкилий  масалани ҳам кўриб чиқди. Вилоят партия ташкилоти Аёллар қаноти кенгашининг раиси этиб Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Назокат Хидирова сайланди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+