Беш ташаббус – “Адолат” нигоҳида

19.02.2020 15:02:06

Мана 25 йилдирки,  Ўзбекистон “Адолат” СДП  сиёсий майдонда   фуқароларнинг  қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг жамиятда етакчилик ролини ошириш, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини кучайтириш мақсадида астойдил ўз позициясини илгари суриб келмоқда. Қувасой шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган  “Беш ташаббус – “Адолат” нигоҳида” шиори остидаги тадбирда айнан ёшларнинг қизиқишлари  ўз ифодасини топди. 

Ўзбекистон “Адолат”  СДП Қувасой  шаҳар Кенгаши томонидан   партия 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда  ёшлар ўз иқтидорларини  турли йўналишларда намойиш этдилар.

Маълумки,  давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган  беш ташаббус эртамиз эгаларининг  ҳунар ўрганиши, илм-маърифатли бўлиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиши, жисмонан ва руҳан соғлом бўлиб вояга етишларида муҳим қадамлардан саналади. Ёшларнинг Ватан учун муносиб фарзанд бўлишлари, эртасининг таянчи ва суянчига айланишларида  ташаббуснинг ҳар бир йўналиши алоҳида ўрин тутади.  Ҳудудларда, ҳар  бир таълим ва маърифат масканларида, ўғил-қизларнинг онгу шуурида  бу жиҳатларнинг мустаҳкам ўрин олиши ва ривожланиши эса бугун умумхалқ ишига айланган. 

Тадбир иштирокчилари бу борда тўхталиб,  мактаб фаолияти,   ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар,  мактаб кутубхонасининг бой  ва хилма-хил фонди ҳақида сўз юритдилар. Турли соҳаларда  ютуқларга эришиб келаётган ёшларнинг номлари эътироф этилди.

-Мен  шаҳмат ўйнашни яхши кўраман, – дейди мактаб ўқувчиси Исмоилжон Мўминов, –    Дўстларим билан ўйинларим баъзида жиддий ва тортишувлар асосида ўтади.  Бу менга завқ бағишлайди, ақлимни чархлайди. Мен  Юртбошимиз истаганидек, барча дўстларим, тенгдошларимнинг спорт билан шуғулланишини  хоҳлардим.

Тадбир давомида болалар ижросида куй-қўшиқлар, ижодиётдан намуналар, китоб жамланмалари  ва ҳунармандчилик  кўргазмаси ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+