“Бешта ташаббус” асосида

23.09.2019 15:09:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши томонидан Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида “Мен Ўзбекистоннинг бахтли фарзандиман!” шиори остида фестивал ташкил этилди.  Унда олий ўқув юртларининг талабалари, МФЙда яшовчи уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

Иштирокчилар расмлар танловида “Мустақил Ўзбекистон” мавзусида ўз иқтидорларини кўрсатдилар, спорт мусобақаларида Андижон спорти келажаги ўз ифодасини топди. Ёшларнинг театрлаштирилган чиқишларида ёшлик ва Ўзбекистоннинг эртанги куни гавдаланди. 

Ёшлар иқтидорининг ифодаси бўлган тадбир “Ёш адолатчилар” иштирокидаги “Мен лидер бўламан” мавзусидаги суҳбатга уланди.

    Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+