Билим олишда ўзбек боласидек меҳнаткаш ва сабрлиси жаҳоннинг ҳеч ерида йўқ

05.10.2020 20:10:38

 

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида таълим сифатини янада яхшилашга қаратилган вазифалар кўрсатиб ўтилган. Давлатимиз раҳбарининг Мустақиллигимизнинг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган байрам тадбиридаги “Учинчи Ренессанс босқичи: таълим мамлакат келажагининг пойдевори” мавзусидаги маърузасида белгиланган  вазифалар, мамлакат тараққиётида таълим тизимининг ўрни, олдимизда турган муҳим йўналишлар муҳокама этилдики, бу зиммамиздаги масъулиятни янада оширди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши фаоллари иштирокида ўтказилган семинар айни шу мавзуга бағишланди.

Кейинги вақтда тизимдаги ислоҳотлар кўлами ниҳоятда кенг. Биргина мисол ҳар бир ҳудудда юқори технологиялар асосида дарс беришга асосланган Президент мактаблари, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари очилмоқда. Таълимнинг барча босқичида нодавлат муассасалар ташкил этиляпти. Фарзандларимизни мактабгача таълим муассасаларига қамров даражаси  ортди. Бу борада Андижонда ўзига хос мактаб яратилгани эътиборли.

Албатта, амалга оширилаётган ишлар учинчи Ренессанс учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди. Мактабларда зарур шароитлар яратилса, билим олишда ўзбек боласидек меҳнаткаш ва сабрлиси жаҳоннинг ҳеч ерида йўқ. Бу келажакда ўз натижасини беради.

Йигитали Бекбоев, халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгаши депутати:

-Президентимиз таъкидлаганларидек, илм-маърифат ривожига ҳисса қўшиш, ёш авлодни Ватан тараққиёти сари йўналтириш энг долзарб вазифа. Бу борада биз-маҳаллий Кенгаш депутатлари ташаббусни ўз қўлимизга олишимиз зарур. Кейинги 10 йиллик юксалиш ва тараққиёт даври бўлиши кутилаётган экан, ҳар биримиз таълим ривожи учун курашамиз. “Адолатчилар” бу йўлда олдинги сафда бориши аниқ.

Семинар давомида масофавий ва замонавий таълим хусусида ҳам фикр алмашилди. Соҳа мутахассисларининг фикрлари эшитилди. Кун тартибидаги масала юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

            Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+