“Биргаликда ғолиб бўламиз”

07.08.2020 16:08:23

Коронавирус пандемияси сабабли бутун дунёда жиддий ўзгаришлар рўй берди. Эндиликда ҳеч бир давлат алоҳида, ихоталанган ҳолда яшай олмайди. Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, экологик ва эпидемик муаммолар яхлитлашиб кетди. Жаҳондаги мавҳум ва олдиндан тасаввур этиб бўлмайдиган вазиятни ҳисобга олиб, касаллик янги тўлқинининг олдини олиш  мақсадида 2020 йилнинг 19 март куни Президентимиз томонидан қабул қилинган «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон, аввало мамлакатимизда тарқаб улгурган коронавирус балосини батамом тугатиш ва жаҳон миқёсида кутилаётган инқироз оқибатининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича олдимизда турган, кечиктириб бўлмайдиган ва ўта муҳим вазифаларимизни белгилаб берди.

Социология фанлари доктори, профессор, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ташпўлат Матибаевнинг яқинда чоп этилган «Биргаликда ғолиб бўламиз» номли китоби ҳам айнан пандемия муаммоларига бағишланди. Мазкур китобда коронавирус пандемиясининг ижтимоий хавф сифатидаги кўриниши ҳамда бу хасталикка қарши кенг кўламли кураш олиб бориш жараёнида ўта долзарб масала, яъни аҳоли хавфсизлигини таъминлаш воситалари ҳақида фикр юритилган.

Китоб кенг китобхонлар ва илмий соҳа вакилларига мўлжалланган.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+