Биринчи бор овоз бериш бахти

15.11.2019 10:11:22

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинкўл туман Кенгаши фаоллари томонидан сайловолди тарғибот тадбирларини ўтказишда ёш сайловчиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тумандаги Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида сайловда биринчи бор овоз берувчилар учун ташкил этилган давра суҳбати ёш сайловчиларнинг сиёсий билимларини мустаҳкамлашга қаратилди.

Тадбирда маърузачилар сайловчиларнинг ҳуқуқлари, депутат ва сайловчи ўртасидаги муносабатлар, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритдилар. Сайловларда биринчи бор овоз бериш бахти, бу билан  фуқаро ўз келажагига тамал тошини қўйиши ва депутатлик институти  борасида ўзаро фикр алмашилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаолларининг ёш сайловчилар иштирокида “Менинг овозим-менинг келажагим” мавзусида иншолар танлови ўтказиш юзасидан билдирган таклифи маъқулланди. 

                                                        Равшанбек ХОДЖАЕВ,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши мутахассиси   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+