Биз вайронкор ғояларга қаршимиз

21.01.2020 11:01:58

Янгибозор туман 6-сон умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят ҳамда Янгибозор тумани, туман ҳокимлиги,  Мусулмонлар идораси туман бўлими, туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирга  ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бир қаторда, мазкур мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари,  туман фаоллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад - ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, улар орасидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш.

Гўзал Жуманова, 6-сон умумий ўрта таълим мактаби директори, Янгибозор туман Кенгаши депутати:

-Айрим ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги пастлиги, миллий қонунчилигимизни яхши билмаганликлари, уларда мафкуравий иммунитет шаклланмаганлиги туфайли кўпгина ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга қўл уриш ёки ўзи билмаган ҳолларда қўшилиб қолиши ҳолатлари учраётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу боисдан, бугунги глобаллашув шароитида ёшларни миллий маънавиятимизга бегона бўлган турли хилдаги зарарли ғоя ва мафкуралардан ҳимоя қилиш, улар ўртасида миллий қонунчилигимизни кенг тарғиб қилиш ҳамда аждодларимиз яратган бой маънавий меросимизни сингдириш орқали уларда ватанпарварлик хислатларини шакллантириш ва янада ошириш ҳар биримизнинг  олдимизда турган устувор вазифамиз ҳисобланади.

Аброр Умрбеков, иштирокчи:

-Бўлиб ўтган тадбир жуда ҳам қизиқарли ташкил этилди. Тенгдошларимиз билан кўпдан қизиқаётган саволларимизга ойдинлик киритдик. Айниқса, Ватанни кўз қарочиғидай асраш, юрт  дарди билан ёниб яшаш, ён-атрофга бўлган дахлдорликни оширишга ундовчи чарловлар биз ёшларни руҳлантириб юборди. Энг қувонарлиси, ватанпарварлик туйғуларимиз янада юксалди.

Фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларига соҳа вакиллари томонидан  батафсил жавоблар олишди.

                                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                       Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+