"Биз Ватан ҳимоячиси бўламиз"

14.01.2021 16:01:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод туман кенгаши ташаббуси билан Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Ватан ҳимояси-муқаддас бурч” акцияси ўтказилди. Партия фаоллари томонидан ёшлар билан ватанпарварлик мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди, ҳарбийлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Ҳарбий кийимда саф тортган болажонларнинг кўргазмали чиқишлари уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом инсонлар бўлиб камолга етаётганларини ўзида ифодалади. Ёниб турган кўзлари келажак сари дадил одимлаётганликларини кўрсатди. Бир овоздан “Биз Ватан ҳимоячиси бўламиз!” деган хайқириғини барча қўллаб-қувваатлади.
Ҳа, Ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир йигит учун шарафли ва масъулиятли бурч ҳисобланади. Бу муқаддас бурч аскарни доимо жасорат ва фидойиликка ундайди. Эзгу қадриятларга содиқ ёшлар мустақил диёримиз осмонининг мусаффолиги, хонадонларимиз тинчлигини таъминловчи ишончли кучдир. Эртамиз эгаларининг мард ва жасур инсонлар бўлиб улғайиши юрт тинчлиги ва сарҳадларимиз мустаҳкам бўлишидан дарак.


Иқболой Отахонова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод
туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+