Бизнинг ғояларимиз йил дастурида ўз ифодасини топди

05.03.2020 14:03:46

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2019 йилда қабул қилинган сайловолди дастурида ечимини кутаётган долзарб вазифалар қаторида давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига алоҳида эътибор қаратилганди. Ёшлар сиёсати масаласида олий таълимга қабул квоталарини кенгайтириш масаласи кўтарилган. Бу айтиш мумкинки, кўпчиликни ўйлантираётган масалалар эди.   

 Куни кеча Президентимиз Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридан айнан юқоридагилар ўрин олгани бизни қувонтиради. Чунки бу биз “адолатчилар”ни нафақат бугуннинг нафаси билан яшаётганимизни кўрсатади. ўз олдимизга қўйган вазифаларни амалга оширишимизга ҳам кенг йўл очиб берди.

Айтиш мумкинки, дастур қабул қилинишдан олдин жамоатчилик эътиборига хавола этилгани, жумладан электрон муҳокамада билдирилган таклифлар унинг янада изчил ишланишига олиб келди. Андижонлик сафдошларимиз ҳам бу жараёнда иштирок этиб, ўз муносабатларини билдирдилар.

Дастурнинг ҳар бир йўналиши халқимиз манфаатларига хизмат қилади. Жумладан, “Пропискадан ўтиш” масаласини олайлик. Бу борада қанча муаммо бор эди. Айниқса, республика марказида яшаш истагидаги ва хизмат билан боғлиқ ҳолда у ерда яшовчиларни тўсиқлар қийнарди. Мазкур муаммо ҳам давлат дастурида ўз аксини топди. Жорий йилнинг 1 апрелидан фуқароларимизнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан уй-жой сотиб олишларида қўйиладиган ҳар қандай тақиқ бекор қилинди.

Бир сўз билан айтганда, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ривожланиш йўлида хизмат қилади. Уни кенг жамоатчиликка етказиш ва ижросини таъминлашда партия фаоллари ташаббускор бўлади.

                                      Мадаминжон Мадазимов,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

                                  вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+