Бизнинг номзоднинг дастури сайловчиларга нимаси билан ёқди?

04.12.2019 17:12:59

141-Темирйўлчи сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Ойдин Абдуллаева Бектемир тумани фуқаролари билан сайловолди учрашув ўтказди.

Дастлаб ишончли вакил номзоднинг фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг номзоднинг дастури сайловчиларга ҳавола этилди.

Номзоднинг дастуридан таълим олиш ва унинг сифатини ошириш стратегиясини қабул қилиш, туман қиёфасини бутунлай янгилаш, ишсизликни камайтириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш, кам таъминланган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, ҳудудда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, педагогларнинг мақомини янада кўтариш каби муҳим масалалар ўрин олган.

Учрашув давомида номзодга фуқаролар томонидан бир қанча қизғин ва бахсли саволлар берилди. Жумладан, Бектемир фуқароси аҳоли томонидан кўп фойдаланилаётган катта шох йўли мавжуд бўлиб у йўл таъмирга муҳтожлиги сабабли фуқароларга ноқулайликлар келтираётганини ва ушбу йўлни таъмирлаб берилишини сўраб номзодга мурожаат қилди.  Номзод ушбу муаммони тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш орқали ҳал этилишини айтиб ўтди. Номзоднинг дастури фуқаролар кўнглидан жой олди.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+