Бизнинг вакил Халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгаши котибияти мудири бўлди

19.01.2021 12:01:33

 

Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги XIV-сессияси бўлиб ўтди.  Сессияда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Олий Мажлис Сенати суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси Энахон Сиддиқова иштирок этди ва кун тартибига киритилган масалалар юзасидан маъруза қилди.

Мазкур сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига оид намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ташкил этилган Халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман Кенгаш раиси Туранов Лазиз Нодирович номзоди депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 Ўзбекистон “Адолат”  СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+