Блогер: Нега бошқа партиялар эмас, айнан “Адолат”...?

11.10.2019 17:10:58

Бугун ҳаётимдаги муҳим кунлардан бири бўлди. Мен онгли равишда "Адолат" СДП аъзоси бўлдим ва Адолат СДПнинг Самарқанд вилояти раиси Бобобекова Муҳиба Қиличовна қўлидан аъзолик гувоҳномасини олдим.

Шу ерда савол туғилиши мумкин: нега энди бошқа партия эмас, айнан "Адолат" СДП? Бунга бир сўз билан жавоб бераман: Агар, жамиятда ҳам, тизимда ҳам адолат бўлмаса, қолган бошқа барча ҳаракатлар бир тийин бўлиб қолаверади. Шундай экан, аввало бизга адолат керак. Шу сабабдан мен "Адолат" СДП ни танладим.

"Адолат" СДП нинг Самарқанд вилояти раиси Бобобекова Муҳиба Қиличовна билан бўлиб ўтган суҳбатда шуни англадимки, партия ўз олдига улкан мақсадларни қўйган ва яқинлашиб келаётган сайловлардан умиди катта.

Ўзингизга маълумки, ҳар бир сиёсий партиянинг дастурида мақсад ва вазифалари белгилаб қўйилган. Шу жумладан  Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг асосий мақсад ва вазифаси жамиятда демократик, ҳуқуқий давлатни, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган кучли, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишда ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, бирдамлиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган маънавий жипслашган жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этишдан иборат.  Шу билан бирга малакали мутахассислар, бюджет соҳаси ходимлари, педагоглар, шифокорлар, инженер-техник ва илм-фан вакиллари, хизмат кўрсатиш соҳалари меҳнаткашларининг манфаатларини ҳимоя қилади.

Келаётган 2020 йилда "Адолат" СДП ўзининг 25 йиллигини нишонлайди. Партия ташкил этилган илк йиллар улғайиш даври бўлган бўлса, ҳозир бемалол оёққа туриб, ҳар қандай курашга шай ҳолатга келди. Сиёсий партиянинг асосий вазифаси давлат ва жамият ривожи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ғоялар, йўналишлар, тамойилларни кўтариб чиқиш ва уни амалга ошириш йўлларини белгилашдан иборат. Ўтган давр мобайнида партия томонидан нафақат электорат бўйича, балки, мамлакатимиз ва жамиятимиз ривожига оид бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилган. Навбати билан уларни сизга таништириб боришга ҳаракат қиламан.

Ғайрат ЙЎЛДОШЕВ,

партия аъзоси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+