Болажонларга аталган донорлик

11.06.2020 10:06:05

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги қон қуйиш марказларида партиянинг “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акцияси кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Хусусан донорлик акцияси Хоразм воҳасида ҳам бугун соат 8:00 да вилоят қон қуйиш марказида бошланди. Акцияда партия фаоллари, депутатлари, хайрихоҳлари, кўнгиллилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда. Донорлик қилган юртдошларимиз қон топширганлик тўғрисидаги маълумотларни кўп тармоқли вилоят болалар шифохонаси Гематология бўлимида даволанаётган бемор болажонларнинг ота-оналарига самимий кўмак сифатида тақдим этишмоқда.

Дониёр Мақсудбеков, Урганч шаҳридан, акция иштирокчиси:

– Партия ташаббуси билан қон қуйиш марказида беғараз донорлик акцияси ташкил этилаётганидан хабар топдим ва бу хайрли ишга мен ҳам ҳисса қўшишни мақсад қилдим. 15 нафар дўстимни ҳам бу хайрли ишга ундадим. Ниятим амалга ошди. Бизнинг ҳам беғараз ёрдамимиз жажжи болажонларнинг дардига шифо бўлишини жуда-жуда истаймиз. Бизни саховатпешаликка чорлаган ташкилотчиларга раҳмат. 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+