Бошланғич партия ташкилоти яна биттага ортди

28.01.2021 13:01:39

Айни пайтда “Адолат” социал-демократик партияси Бўстонлиқ тумани Кенгашида 2207 нафар партия аъзоси бўлиб, улар 33 та бошланғич ташкилотга бирлашган.

Куни кеча туман Марказий кутубхонасида  ўн етти нафар аъзони бирлаштирган БПТ ташкил этилди.

Янги ташкил топган ташкилотда партиянинг туман Кенгаши раиси Акром Сайдалиев “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш доирасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, бошланғич партия ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан фикрлар билдирди.

Шунингдек, давра суҳбатида Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари унда илгари сурилган фикрлар, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифаларга эътибор қаратилди.

- Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятиини тарғиб этиш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда асосан нималарга эътибор қаратиш зарурлиги хусусида кенг билим ва тушунчалар олдик, – дейди туман Марказий кутубхонаси раҳбари Гуландон Салибоева. – Бу албатта, халқимиз, Ватанимиз тақдири, айниқса, ёш авлод тарбияси, таълим олиши билан боғлиқ муҳим вазифаларни бажаришимизда масъулиятимизни янада ошириши шубҳасиз. 

Давра суҳбати сўнггида БПТ фаолиятидаги келгуси вазифалар белгилаб олинди.

 

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+