Бўстонда баҳор бошланди

02.03.2020 13:03:29

Андижонда ўтказилаётган 10 кунлик дарахт экиш акциясида Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. “Биз янги боғлар яратамиз!” шиори остида бугун кўчат экиш ҳар бир андижонликнинг қалб амрига айланди. 

Бўстон туманида акциянинг биринчи куниёқ 7 минг киши иштирок этди. Тадбир соғлом турмуш тарзига қаратилган марафон билан бошланди. Ёшлар билан бир сафда турли ёшдаги фуқаролар белгиланган масофани жамоа бўлиб пиёда босиб ўтдилар.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бир-бири билан яқин тушунчалар. Экилган 18 минг туп манзарали, 13 минг туп мевали ва 2500 туп тут кўчатлари нафақат атроф-муҳитни зарарли газ ва чанглардан тозалайди, балки меваси билан дастурхонни тўкин этади.

   Шу куни тумандаги “Мустақилликнинг 15 йиллиги” маҳалласи ҳудудида Ёшлар боғига асос солинди. Бўстонлик “Ёш адолатчилар” ўз номи билан 50 туп кўчат экдилар.    

 

                                               Ўткирбек Зокиров,

                                 Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстон тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+