Бўстонлиқ туманида "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган тадбир ўтказилди

14.01.2020 11:01:55

Бугунги кунда Миллий армиямизни ислоҳ этиш, унинг мудофаа салоҳиятини янада ошириш, мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимизнинг тинч-осуда ҳаётини асраб-авайлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ  тумани  Кенгаши томонидан “Ватан ҳимоячилари куни”  муносабати билан “Озодбош” қишлоғида  жойлашган  6-сонли ўрта таълим мактабида “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида  катта байрам  тадбири  ўтказилди.  Мазкур тадбир “Толеби”, “Обод”  ва “Боғчагул” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, 71-908-сонли  ҳарбий  қисм, “Ватанпарвар” ташкилоти вакиллари   ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда хизмат вақтида ҳалок бўлган  ҳарбийларнинг оила аъзолари, фронт ортида хизмат килганлар, ҳудудда  яшовчи кам таъминланган оилалар вакиллари ва меҳнат фахрийларидан иборат 145 дан  зиёд инсон иштирок этди. 

Кўтаринки руҳда ўтган байрам маросимида 71-908-сонли ҳарбий қисм  хизматчилари ва 6-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиларининг бадиий чиқишлари  йиғилганларда  катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнггида Ватан ҳимоячилари, хизмат вақтида ҳалок бўлган  ҳарбийларнинг оила аъзолари, меҳнат фаҳрийлари, фронт ортида хизмат қилганлар ва ҳудуддаги  кам таъминланган оилаларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари  топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+