БПТ аъзолари гепатит “А”га қарши бепул вакцина тарафдори

08.10.2019 16:10:39

Айни кунларда  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳудудий Кенгашларида ҳисобот–сайлов конференциялари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Куни-кеча  Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий–амалий тиббий маркази Хоразм вилоят филиалидаги бошланғич партия ташкилотининг 5 йиллик ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев, партия марказий аппарати ходимлари, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, партия фаоллари, депутатлари, мазкур  БПТ аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибида “Ўзбекистон “Адолат” СДП  Сайловолди дастури  ижросини таъминлашдаги фаолияти тўғрисида”, “БПТ раисини сайлаш тўғрисида”, “Партиянинг янги таҳриридаги Устави ва Дастури лойиҳаси тўғрисида”, “Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий–амалий тиббий маркази Хоразм вилоят филиалидаги партиянинг бошланғич ташкилотидан партиянинг Урганч шаҳар партия ҳисобот-сайлов коференциясига делегатларни сайлаш тўғрисида”ги масалалар кўрилди.    

Йиғилиш аввалида партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров сўзга чиқиб, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши фаолиятида олиб борилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам йўқ эмаслигини таъкидлади. Масалан, бир неча ой олдин  Урганч шаҳридаги “Ашҳабод” маҳалласида  400 га яқин хонадонда яшовчи аҳолининг уй-жойлари бузилиб, Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғидан ер ажратиб берилган ва тўлиқ кўчирилиб юборилган эди. Афсуски, кимларнингдир масъулиятсизлиги туфайли бу ерда инсон ҳуқуқлари, унинг мулкий даҳлсизлигига путур етгани партия вилоят Кенгаши томонидан эътиборга олинмаган.

Шундан сўнг, тиббий муассасадаги бошланғич партия ташкилоти раиси Отахон Тожиддиновнинг БПТ фаолияти доирасида 5 йиллик ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланишича,  бошланғич партия ташкилоти 2011 йилда ташкил топган бўлиб, айни пайтда 62 нафар аъзоси билан партия Устави доирасида  фаолиятини олиб бормоқда. БПТ томонидан  ҳисобот даврида, аниқроғи  2017 йилда 1200 нафар, 2018 йилда 1500 нафар, 2019 йилда 2000 нафар Урганч шаҳрида яшовчи  фуқаролар  тиббий кўрикдан ўтказилган. Натижада 101 нафар фуқаро, айниқса  аёллар ўртасидаги  онкологик касалликларнинг олди олинган. 30 нафардан зиёд фуқароларга соғломлаштириш муассасаларига йўлланма олиб беришда кўмаклашган.

Бошланғич партия ташкилоти, партиянинг қатор лойиҳалари доирасида, жумладан, “Саломатлик йўлида бирлашайлик!”, “Тозалик йўлида бирлашайлик!”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур!”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида” каби ўнлаб лойиҳалар доирасида партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда омма орасида бўлиб, хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Ҳукумат томонидан имзоланаётган фармон ва қарорларнинг мазмун ва моҳиятини кенг оммага етказиш борасида  32 марта, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини ошириш ҳақида 27 марта,  онкологик касалликларни олдини олиш мавзуларида  1026 марта тадбир ва давра суҳбатлар ташкил этилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида БПТ кўмаги билан 12 нафар ёшлар иш билан таъминланган. Урганч шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда “Адолат-қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг  чоршанба кунлари маҳаллаларда бўлиб,  фуқароларининг  яшаш тарзи ва уларни қийнаб келаётган 150 та муаммо аниқланиб, шундан 120 таси  депутатлик сўровлар ёки оғзаки мурожаатлар орқали бартараф этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қарор ва фармонларнинг мазмун ва моҳияти  бошланғич партия ташкилотда кенг мухокама қилиниб, фуқаролар орасида 53 марта тарғибот ишлари олиб борилган.

Шунингдек, жорий йилда партиянинг сайловолди дастур лойиҳасига қаратилган 7 та давра суҳбати ташкил этилди ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар юзасидан таклифлар илгари сурилди. Жумладан, патронажларнинг 5-6 км.гача бўлган масофадан келган чақирувга вақтида етиб бора олмаётгани боис патронаж хизмати учун енгил автомашина билан таъминлаш, бир маротабалик гепатит “А”га қарши эмлаш 185 минг сўм экалиги сабаб кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор фарзандлар оилаларига моддий томондан муаммолар содир бўлаётганини эътиборга олиб,  гепатит “А” эмлашни тиббий режага киритиш таклифлари партиянинг юқори ташкилотига тақдим этилди. Фаолиятда амалга оширилаётган ишлар ҳудудий оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиб келинмоқда.

Шунингдек БПТ раиси  О.Тожиддинов  истиқболдаги режалар ҳамда  жорий йилда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловларда фаол иштирокини таъминлаш  хусусида сўз юритди. Жумладан, сайловга партиянинг қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини тўплашда  БПТ аъзолари муносиб ҳисса қўшгани, кузатувчи ва ваколатли вакилларни тайёрлаш борасида вилоят  Кенгаши тренерлари томонидан ўқитилгани, партия тарғиботи, номзодларни қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳусусида сўз юритди.

Якунда БПТ фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар, жумладан, БПТ сафини фаол аъзолар билан ошириш, мамлакатлимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг тингловчиси эмас, ташаббускори бўлиш, партиянинг мақсад ва вазифалари тарғиботининг сифатини ошириш белгиланди.

                                                                                                                    Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                    Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                            Хоразм вилоят Кенгшаши матбуот котиби

    

  

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+