БПТ фаолияти - доимий эътиборда

17.08.2020 10:08:43

Партиямиз ўз позицияларини мустаҳкам ҳимоя қилиш қобилияти, нуфузи ва халқ орасида танилиши кўп жиҳатдан бошланғич партия ташкилотларининг уюшқоқлиги ҳамда ташаббускорлигига боғлиқ.

Бугунги кунда бошқа маҳаллий партия Кенгашлари қатори партия Нукус тумани Кенгашида ҳам бошланғич партия ташкилотлари самарали фаолият олиб бормоқда.

Ушбу бошланғич партия ташкилотларнинг фаолиятини таҳлил этиш ва уни баҳолашда уларнинг ташаббускорлиги, ғоявий, ташкилий жиҳатдан жипслашганлигига қараб рағбатлантириб бориш тизимли йўлга қўйилган.

Шу ҳафтада партия Нукус туман Кенгаши томонидан  бошланғич партия ташкилотларининг карантин давридаги фаолияти таҳлил қилиниб чиқилди ва партиямизнинг мақсад ва дастурий ғояларини ташвиқот-тарғиботига қаратилган ишларида фаоллик кўрсатган бир қатор қуйи ташкилотларга фахрий ёрлиқлар берилди.

Шулар ичида уюшқоқлиги ҳамда ташаббускорлиги билан ажралиб турган «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» МЧЖнинг Нукус тумани филиалидаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари ва хайирхоҳлари ҳам тақдирланди.

Бундай эътибор партия нуфузини ошириб бориш йўлида бошланғич партия ташкилотларининг янада ҳамжиҳатликда ишлашини таъминлайди.

Алибек ТОРЕХАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+