БПТларда ҳисобот конференциялари ўтказилмоқда

04.10.2019 22:10:50

Шу кунларда бу йилги бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловлар олдидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашидаги бошланғич партия ташкилотларида беш йиллик ҳисобот конференциялари ўтказилмоқда. Мазкур конференциялар  вилоят партия ташкилотининг Оқолтин, Сардоба, Гулистон, Ховос, Мирзаобод, Сайҳунобод туманларида ҳамда Янгиер ва Ширин шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партиянинг қон-томири ҳисобланади. Шу боисдан уларнинг фаолияти қанчалик тўғри ва жонли  ташкил этилганлиги партиянинг келгусидаги тақдирини белгилаб беради. Ўтган галги сайловда сайловчиларга берилган ваъдаларнинг амалга оширилишида бошланғич партия ташкилотларининг иштироки муҳим аҳамият касб этди. Чунончи, БПТлар қонунлар яратилишида, партиянинг ғоя ва лойиҳаларини кенг омма орасида тарғиб этишда, давра суҳбатлари ва тадбирлар ташкил этишда фаол иштирок этди.

БПТларда бўлиб ўтаётган ҳисобот конференцияларида айнан ушбу жиҳатлар бўйича маълумотлар тақдим этилмоқда.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+