Брифингда ҳар ким ўз дастурини таништирди

01.11.2019 16:11:08

Куни кеча Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилоят бўлимида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сирдарё вилоят бўлинмаси томонидан бешта сиёсий партия ўртасида брифинг ташкил этилди. Унда партия раислари, ходимлари билан биргаликда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди.

Брифинг чоғида ҳар бир партия вакили янги сайловолди дастурида илгари сураётган ғоя ва йўналишларини йиғилганлар эътиборига таништирди. Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП вакили дастурдан келиб чиқиб, суд-ҳуқуқ, адвокатура, тиббиёт ва таълим соҳаларига оид қатор муҳим йўналишларни айтиб ўтди. Ўз навбатида жамоатчилик вакилларининг фикр ва таклифлари ҳам тингланди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+