Брифингда ОАВ билан ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди

11.11.2019 17:11:35

Марказий сайлов комиссияси Халқаро Матбуот маркази Жиззах вилоят бўлимида брифинг ташкил этилди.

Унда “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров, вилоят сайлов комиссияси ҳамда Халқаро матбуот маркази вилоят бўлими аъзолари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб брифингда Ориф Шукуров томонидан сайловолди дастурдан келиб чиқиб, давлат бошқарувини демократлаштириш ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, таълим, тиббиёт соҳасига оид муҳим йўналишлар, қолаверса, сайлов тарғиботи ойлиги давомида партия томонидан олиб борилган ишлар, ўтказилган тадбирлар, сайлов жараёнига тайёргарлик, сайлов қонунчилиги тарғибот ойлиги доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари хусусида маълумот берилди. Тарғибот тадбирларини барча фуқароларимизга  етиб боришида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик нақадар катта ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Брифинг давомида сайлов жараёнини янада ошкора ва шаффоф ўтказиш ҳамда бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Сайлов тарғиботини янада кучайтириш юзасидан билдирилган таклиф-мулоҳазалар тингланиб, уларни амалиётда қўллаш учун умумлаштирилди.

Брифинг давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+