Бухоро шаҳар Кенгаши “Партия патронажи”га бир кунда 51 та чақирув қабул қилди

05.02.2020 18:02:43

“Партия патронажи”га келиб тушаётган чақирувлар фуқароларнинг партиямизга бўлган эътибори ҳамда партия ходимлари ва депутатларининг фаоллигини оширмоқда. Куни кеча партиянинг Бухоро шаҳар Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”га шаҳардаги 54-мактабгача таълим ташкилотидан 51 та чақирув келиб тушди.

Албатта, маълум бир сабаб туфайли партиянинг шаҳар Кенгашига ташриф буюра олмаган партия хайрихоҳлари партиянинг бундай имкониятидан унумли фойдалана олишмоқда. “Партия патронажи” лойиҳасининг ишлаб чиқилганлиги биз каби вақти тиғизларга айни муддао бўлди. Доим партиянинг ижтимоий-сиёсий газетаси “Адолат”ни ўқиб борар эдим. Шунингдек, сайловолди дастури билан ҳам яқиндан танишман, унинг лойиҳалар доирасида олиб бораётган ўрганишлари эса мени қизиқтирарди, - дейди мактабгача таълим ташкилоти психологи Муҳаббат Сафарова, - “Партия патронажи” тўғрисида билган кунимоқ чақиришни мақсад қилдим ва мақсадимга эришдим. Энди мен ҳам “Адолат”нинг аъзосиман.

Партиямиз аъзосининг ушбу истаги кўпчиликка қанот бўлди, “Партия патронажи”га кетма-кет чақирувлар келиб тушди. Лойиҳа асосида 51 нафар хайрихоҳлар партиямиз сафига қабул қилинди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+