Бухороликлар сайловга тайёр

12.11.2019 15:11:05

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан кўрсатилган номзодлар ҳужжатлари вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига топширилмоқда. Хусусан, Бухоро вилоятида ҳам бу муҳим сиёсий жараён ўз ишини бошлаб, муваффақиятли якунлади.

Бухоро вилоятиниинг Вобкент туман Кенгаши томонидан 30 та округ бўйича кўрсатилган номзодлар ҳужжатларини Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси Роҳат Ҳайитова қабул қилиб олар экан, партия ходимларига сайлов давомида омад ва зафарлар тилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши ахборот хизмати     

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+