Бурч ва масъулият сайловчилар билан мулоқотларда акс этмоқда

04.02.2021 14:02:33

Аввал хабар берганимиздек,  шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг  хонқалик сайловчилари билан очиқ ва  яккама-якка мулоқотлари қизғин паллада.

   Депутат тумандаги  “Дўстлик”  МФЙ да жойлашган 11-сон мактаб жамоаси билан суҳбатлашганда  моддий техник база масаласида камчилик борлиги  тўғрисида  баён этилиб  амалий кўмак беришини сўралди. Депутат М.Қурбонбоев жойнинг ўзида туман молия бўлимига мурожаат этди ва муаммо 10 кун ичида  ижобий хал этиладиган бўлди.

    Ўрганиш жараёнида “Дурвадик” МФЙда дойлашган 48-сон оилавий поликлиника  бош шифокори мулоқот жараёнида поликлиниканинг 1 та ЭКГ аппарати билан 1 та кир ювиш машинасига эҳтиёжи борлиги тўғрисидаги мурожаати ҳам жавобсиз қолмади. Бу масала ҳам М.Қурбонбоевнинг саъй харакатлари билан туман Молия бўлими томонидан ўз ечимини топди.

“Ширин” маҳалласида жойлашган  44-сон умумий ўрта таълим мактаби қошида 37-сон қисқа муддатли мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш тўғрисидаги мактаб директори ва жамоанинг депутатга билдирган таклифи туман ҳокими ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан ўрганилиб, муҳокама этилди ва бу мурожаат ҳам қаноатлантириладиган бўлди.

    Муҳтасар айтганда, жонкуяр депутатимизнинг  бу галги меҳнат сафаридан ўрин олган мақсад ва режалари  ҳар галгидан ҳам самарали ва муваффақиятли  якунланди.

  Депутатимизнинг сайловчилар олдидаги бурч ва мажбуриятларини салмоқли адо этиши  партиямиз атрофига кўп сонли фуқароларнинг жислашишига, кутилаётган сайловларда муносиб ўринларни эгаллашда хизмат қилиши шубҳасиздир.

 

                                                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                          Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+