Cайловлар арафасида “Адолат” СДПдан ребрендинг

08.10.2019 14:10:37

Мамлакатимиз муҳим сиёсий жараён – сайловлар арафасида турибди. Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтилиши кутилаётган сайловлар янгича руҳ, янгича шароитда ўтиши кутилмоқда. Ушбу жараёнларга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси янгиланишлар билан кириб бориш ниятида ребрендинг амалга оширди. Яъни ўзининг асосий тимсоли байроғини ўзгартирди.

Янгиланган байроқ Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловлардаги ғоя ва мақсадини тўлиқ очиб берилган. Унда 2 хил ранг ишлатилган – алвон ва оқ.

Алвон ранг – дунё бўйича социал-демократиянинг рамзи. Оқ ранг эса бирдамликни ифодалайди.  

Байроқнинг оқ фонида тасвирланган алвон атиргул партиянинг социал-демократик йўналишдаги сиёсий партия эканлигини кўрсатиб, софлик, гўзаллик, адолат ва фаровонлик рамзини акс эттиради.

Ҳудудлар бўйлаб ўтказилаётган тадбирларда янги байроқ аҳолининг эътиборини тортмоқда. Хусусан, митинглар, сайллар ва тарғибот акцияларида баланд кўтарилган “Адолат” байроғи иштирокчиларни руҳлантирмоқда.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+