Чет эллик фуқаролар ҳам эътибордан четда қолмади

11.11.2020 12:11:38

Ўзбекистон “Адолат” СДП Миробод туман Кенгашининг IV Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия ташкилотининг Тошкент шаҳар  Кенгаши вакиллари, электорат аъзолари ва партия фаоллари иштирок этишди.

Унда Кенгаш фаолиятининг 2020 йил III чорак якунлари ва келгуси дастурий вазифалари кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳаларини туманда ҳаётга татбиқ этиш бўйича чоралар кўрилди.

Жумладан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари Миробод туманида жойлашган маҳаллаларда мунтазам равишда халқ билан мулоқотлар ўрнатди.

Шунингдек, давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ҳар хафтанинг сешанба кунлари маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий ўқувлар ташкил этилди. Унда маҳаллаларда партия фаоллари орасидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар томонидан ўқувлар ташкил этилиб борилди.

“Саховат ва кўмак” ижтимоий ҳаракати доирасида 30 дан ортиқ кам таъминланган оилаларга ёрдамлар кўрсатилди. Партия томонидан ташкил этилган “Сардоба сари саховат карвони”га талофатларда жабр кўрганлар учун пул ва рўзғор буюмлари билан ҳисса қўшилди. Хатто, карантинда юртимизда қолиб кетган чет эллик фуқаролар ҳам туман Кенгаши эътиборидан четда қолмади.

Партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари партиянинг барча тузилмалари эътибори марказида бўлиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Плунум давомида карантин вақтида Covid-19 га қарши курашишда фидойилик билан хизмат қилган “Сиҳатгоҳ” санаториясининг партия электорати бўлган 20 га яқин шифокорлари ташаккунома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

Лазиз АМАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

туманлараро ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+