Чимбойлик депутатлар муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатди

29.05.2020 15:05:41

Бугунги синовли кунларда халқимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр-саховат кўрсатиш биринчи навбатда депутатларнинг асосий вазифасидир. Чунки, улар халқ томонидан сайланган вакил саналади.

Эл бошига иш тушса, инсонлар сараланади деган нақл бежиз айтилмаган. Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Салима Абдиева ҳам савобли ишдан четда қолгани йўқ. У тумандаги «Кўкчи қала» МФЙ ҳудудидаги ёрдамга муҳтож оилаларга зарур озиқ-овқат махсулотларини етказиб берди.

Шунингдек, аҳолини карантин талабларига амал қилиб боришини сўраб, ўзининг ҳамда якиңларининг саломатлигига бефарқ бўлмасликларини тайинлади. 

 

Ханазат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Чимбой туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+