Чимбойлик номзод иқтисодий даромадларни кўпайтирмоқчи

26.11.2019 19:11:46

Тошкент аграр университети Нукус филиалининг Чимбой академик лицейида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 6-Чимбой сайлов округига номзод этиб рўйхатга олинган Диланов Бекмурза Гулимбетовичнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман аҳолиси - маҳаллаларда истиқомат қилувчи турли ёшдаги сайловчилар қатнашди.

Дастлаб номзоднинг ишончли вакили Р.Отарбаев сўзга чиқиб, сайловчиларни партиядан кўрсатилган номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда дастури билан таништирди. Хусусан, ишончли вакил ўз сўзида номзоднинг дас­тури Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг дастурий мақсадларига асосланганини таъкидлаб ўтди. Унда аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтисодий даромадларини кўпайтириш борасида ҳам қатор устувор йўналишлар белгилангани алоҳида қайд этилди.

Шундан сўнг номзод Бекмурза Диланов партия электоратимиз ва сайловчиларимиз эҳтиёжлари ва орзу-умидларига асосланган ҳолда ўтмиш сабоқларидан тўғри хулоса чиқариб, мамлакатимизнинг келажак авлоди олдидаги масъулиятни ҳис этиб, келгуси беш йиллик учун устувор вазифаларни олға сураётганлигини таъкидлаб ўтди. Асосан, номзод томонидан таълимга инвестиция киритиш – бу келажакка сармоя киритиш, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омили эканлиги келтирилди. Шу боис, биз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш асосий вазифаси эканлигини маълум килиб ўтди.

Учрашув якунида номзод  дастурида  баён  этилган  асосий йўналишлар  юзасидан  сайловчиларнинг ёшлар тарбиясига оид фикр-мулоҳазалари билдирилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+