Чирчиқда “Вирусга тўсиқ, меҳрга очиқмиз” хайрия акцияси ўтказилди

24.03.2020 16:03:43

Бугунги кунда бутун дунёга жиддий ташвиш олиб келаётган коронавирусдан одамларимизни асраш, ушбу ташвишдан талофатсиз чиқиш борасида муҳтарам Президентимиз бошчилигида бир қатор қатъий чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлиб, ушбу чора-тадбирлар замирида халқимизнинг тинч-саломат, бехавотир яшаш каби улуғвор ниятларни кўришимиз мумкин.

Ана шундай хайрли ишлардан яна бири “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Чирчиқ шаҳар Санитария-эпидемиология  инспекцияси раҳбари Умиджон Тўхтаев, шаҳар ИИБ бошлиғи полковник Дилшод Мухамеджанов ҳамда “Avicenna Medical Service” ҳамкорлигида Тошкент вилояти юқумли касалликлар диспансерига 80 кишилик иссиқ таом етказилди.

Айтиш керакки, бу каби тадбирлар Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+