“Чорсу”даги “осмонўпар” нархларнинг назоратчиси ким?

31.03.2020 12:03:54

Куни кеча “Чорсу” бозорига боргандим. Кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини ҳарид қилмоқ учун. Не кўз билан кўрай-ки, картошка 15 минг сўм, 10 минг сўмлик бодринглар 15 минг сўм... Қолганини айтмай қўя қолай, ўзингиз ҳам сезиб тургандирсиз.

Ана шунда инсофини еб қўйган айрим олибсотарлар халқимиз бошига тушган мана шундай синовли кунда нархларни “осмонўпар” қилиб юборишганига нима дейсиз? Айни дамларда инсонларга қувват ва малҳам бўлгувчи бирдан-бир зарурий озиқ-овқатларнинг бу қадар нархи ошиб кетишини кимдир назорат қиладими?

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳар куни фуқароларни тартибга солиб, уйдан заруратсиз кўчага чиқмасликка даъват этмоқдалар. Ниқобсиз юрганларни жаримага тортишмоқда. Албатта, бу яхши! Ҳозирги ҳолатимиз шуни тақазо этади. Бироқ улар бир бор бозордагилардан ёки супермаркетлардан нима учун нархларни бунчалик ошириб олишгани ҳақида сўрашяптими? Бозорларимиздаги бу ҳолатни қатъий тартибга солишни ҳам эътиборга олиш керак. Токи халқ бундан жабрдийда бўлиб қолмасин.

Ойбек БОЙМОНОВ,

Халқ депутатлари

Шайхонтохур туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Холмуродов Марлен
2020-04-02 14:10:31
Уша вактда назоратчилани хайдаш кере Ва телевизордан курсатиш кере. Хар бозорда шунака рейдлар утказилса ёмон булмасди.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+