Чустда “Адолат” СДП депутатлари сафи кенгайди

14.10.2020 15:10:40

Ўтган якшанба, 11 октябрь куни халқ депутатлари Чуст туман кенгашига ўрни бўшаб қолган ўринга 5-Ипак йўли сайлов округида  сайлов ўтказилди.  Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Чуст туман Кенгаши томонидан тавсия этилган номзод – туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов ҳам иштирок этди. Чуст туман сайлов комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, сайлов белгиланган талабларга мувофиқ ўтган. Якуний маълумотларга қараганда, “Адолат” СДП номзоди энг кўп овоз олиб, депутатлик ваколатига эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз:  Бекзод Ҳамдамов шу йил 7 июлда бўлиб ўтган халқ депутатлари Чуст туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими вазифасига тайинланган эди. У 1979 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йилда эса Солиқ академияси магистратурасини тамомлаган. Туман ҳокими вазифасига тайинлангунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келганди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чуст туман кенгаши раиси Содиқжон Аҳмедовнинг маълум қилишича, эндиликда халқ депутатлари туман кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзолари сони беш кишига етган. 2019 йил 21 декабрда сайланган депутатларимиз орасида Шуҳрат Мадолимов, Жамшид Тошпўлатов, Баҳромжон Ҳакимов ва Муқаддас Якубова бор эдилар. Айни пайтда туманда халқ депутатлари вилоят кенгашининг депутати Алишер Қосимов ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+