Дебатлар ошкораликка етаклар

27.11.2019 11:11:23

Айни кунларда мамлакатимизда сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари жадал тус олмоқда. Хусусан, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган  номзодлар  иштирокидаги  дебатлар  ўтказиляпти. 

Навбатдаги демократик дебат Паркент тумани 29-сонли мусиқа ва санъат мактабида 5 та сиёсий партия номзодлари иштирокида  бўлиб ўтди.

Унла  партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 93-“Паркент” сайлов округидан номзоди кўрсатилган Бахтиёр Иброҳимов иштирок этди ва йиғилганларни Ўзбекистон “Адолат” СДП янги сайловолди дастури билан таништирди. Дастурда илгари сурилган ғоя ва мақсадлар сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

Қизғин руҳда ўтган дебат давомида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар  ва долзарб муаммолар юзасидан номзодимизга  мурожаат этдилар. Хусусан, туманда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, тиббий хизмат учун нархларни тенг белгилаш, сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори-дармон воситаларининг олдини олиш, шунингдек, таълим соҳасини янада ислоҳ этиш, ёшларнинг билим олишлари учун шароит яратиш мақсадида олий таълим муассасаларига қабул  квоталарини  бекор қилиш, шартнома  бўйича ўқишга қабул қилинганлар учун қулайликлар яратиш каби саволларга  номзод  Бахтиёр Иброҳимов атрофлича жавоб берди.

Айтиш керакки,  номзодимиз  учрашувда фаол иштирок этиб, ҳар  бир масала юзасидан ўзининг ҳозиржавоблиги, катта тажриба ва салоҳияти билан йиғилганларнинг  ҳурмат  ва ишончини қозонишга муваффақ бўлди.  

“Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилаётган ҳар бир номзод мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий Кенгашларига бўладиган сайловларни  юқори савияда, халқаро ҳуқуқ нормалари, миллий қонунчилик талабларига, демократик сайлов ўтказишнинг қонунийлик, тенглик, эркинлик, умумийлик, очиқ-ошкоралик ва адолатлилик каби инсонпарвар принципларига тўлиқ мос ҳолда ташкил этиш ва ўтказишга бор билим, имконият ва тажрибасини сафарбар этади.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат”  СДП

Тошкент вилояти  Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+