Депрессиядаги аёлга руҳий кўмак берилди

17.09.2020 12:09:33

Партиямиздан маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатларимизнинг ташаббуси билан маҳаллардаги ишсиз ва боқувчисиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва уларга амалий ҳамда маънавий кўмак бериш мақсадида учрашувлар ўтказмоқдалар.

Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати Матчанова Арзигул ўзи сайланган ҳудуддаги айрим хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида Реабилитация ва мослаштириш маркази туман бўлими ижрочи директори Р.Юлдашева, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспектори Ю.Матякупова, “Оби ҳаёт” МФЙ раиси Р.Қўшанов, “Оби ҳаёт” МФЙ профилактика инспектори А.Юсупов, “Оби ҳаёт” МФЙ раиси 1-ўринбосари З.Розимовалар билан биргаликда хонадонларда бўлишди.

Жумладан, туман Кенгаши депутати А.Матчанова оилавий можаролардан юқори даражадаги депрессия ҳолатига тушган ва суицидга мойиллиги бўлган К.Куянбаеванинг оиласига бориб, аёл билан суҳбатлашиб, психологик маслаҳат ва тавсиялар берди ҳамда шу ернинг ўзида шукроналик машқини бажариб “Ҳаёт гўзал” номли психологик тренинг ўтказиб яшашга бўлган қизиқишини оширди. Бундан ташқари ушбу маҳаллада яшовчи Шерова Муҳаббатнинг оиласида ҳам бўлиб, муаммолари ўрганилди ва ижобий ҳал қилинди.

Шу каби депутат учрашувлари жойларда давом этмоқда.

Сардорбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+