Депутат 45 та эҳтиёжманд оилага гўшт тарқатди

04.08.2020 22:08:15

Бугунги синовли кунларда кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатишни ўз инсонийлик бурчи эканлигини ҳис қилиб, савобли ишларни давом эттираётган ҳамюртларимиз ичида «Адолат» СДП фаолларининг ҳам ҳиссалари катта бўлмоқда.

Карантин талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда партиямиз маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатларимиз муборак Қурбон ҳайитида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни теран ҳис қилиб, хайрия ишларини амалга оширди.

Шу кунларда  Халқ  депутатлари  Нукус  шаҳар Кенгаши депутати Ибрагимов Рахмет ўзи сайланган Нукус шаҳридаги "Қурылысшы" ва "Бақшылық" МФЙлари ҳудудидаги кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Депутат ўз ҳисобидан Қурбон ҳайити муносабати билан  иккита қуй сўйиб, маҳалладаги эҳтиёжманд жами 45 оилага  гўшт тарқатди.

Депутатимизнинг бундай савобли ва хайрли ишларидан  маҳалла аҳолиси ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Айнан мана шундай савоб ишлар бугунги мураккаб вазиятда эл-юртимизга қўшимча куч-ғайрат, чидам ва бардош ато этмоқда, десак, тўғри бўлади.

 

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+