Депутат аралашгач, арзонлаштирилган маҳсулотлар сотувга қўйилди

18.04.2020 17:04:57

Урганч шаҳар Кенгаши депутати Равшанбек Жуманиёзовга сайловчилар мурожаат қилиб, шаҳардаги “Юқори боғ” маҳалласида ташкил этилган “Кўчма савдо ярмарка”сида рўзиғорга керак бўлган сабзавот ва  озиқ-овқат маҳсулотларининг турлари етарли эмаслигини айтишди.

Сайёра Ғойибова, сайловчи:

- Шу кунларда оиламиз билан карантин қоидаларига, шифокорлар маслаҳатларига  уйда қолиб амал қилмоқдамиз. Аммо, маҳалламизда  ташкил этилган бозорчада, зарур бўлган маҳсулотларнинг ҳаммаси ҳам йўқлиги боис узоқ масофога боришга тўғри келаётган эди. Депутатимизнинг кўмаги билан бу муаммоимиз ижобий ҳал бўлди. Арзонлаштирилган витаминга бой сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳаридга қўйилди. Эндиликда узоққа боришимизга ҳожат йўқ. Депутатдан миннатдормиз.

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларига асосан, Р.Жуманиёзовнинг шаҳар ҳокимлигига, шаҳар прокуратурасига қилган мурожаати эътиборга олиниб, қисқа фурсатда маҳалла аҳолисига 1 килограми 38000 мол гўшти ва 1 килограми 3000 сўмдан ун етказиб берилди.

Кам таъминланган,  ногирон, касалманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, “Юқори боғ” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳамкорликда 10 та оилага  марказлашган тизим орқали  озиқ-овқат маҳсулотлари беришни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+