Депутат аралашуви билан йўл муаммоси бартараф этилди

26.10.2020 20:10:41

Хонқа туман Навхос қишлоғи, “Знахос” маҳалласи  ҳудудида  жойлашган  “Бобо Хўжа” номидаги  жомеъ масжидига борадиган  ҳамда қабристон ичидаги асосий йўлнинг аҳволи ёмонлигидан  маҳалла аҳолиси азият чекаётган  эди.

Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг маҳалла аҳолиси билан учрашувида  йўл муаммоси кўтарилди. Муаммони бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги, туман молия бўлими вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ ташкил этилди ва  ўрганиш ишлари олиб борилди. Сарф-ҳаражатлар таҳлил қилинди. Ўрганиш натижаларига кўра,  қабристонга олиб борувчи  1,5 километр масофадаги ички хўжалик йўлини таъмирлаш учун туман маҳаллий бюджетидан 179.8 миллион маблағ ажратилди.

Эгамберган Қаландаров, маҳалла фаҳрийси:

  • “Бобо Хўжа” қабристонига борадиган тупроқ  йўлнинг  ёмонлигидан  ёзда чанг-тўзон, ёмғирда ботқоқ, сирпанчиқдан  бахтсиз ходисалар содир бўлаётган эди. Муаммо юзасидан М.Қурбонбоевга мурожаат қилгандик, кўп ўтмай  йўл текисланиб тош ташлаш ишлари бошлаб юборилди. Аҳолимиз муаммодан халос,  равон йўл орқали бемалол зиёратини амалга оширадиган бўлди.

Депутатларнинг  бу каби  амалга оширилган хайрли ишлари  халқимизнинг турмуш  фаровонлиги ошишида хизмат қилмоқда.

 

 

                                                                                               Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                   Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+