Депутат аралашуви билан маҳалладаги муаммо барҳам топди

19.01.2021 15:01:14

Қарши шаҳридаги Нуристон маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари  Шомурод Исмоилов, Улуғбек Бозоров, Шавкат Тўраев, Мўътабар Авлиёқуловалар  ширкатлар тугатилиши ва коммунал хизматлар бошқармалари  бўлимлари ташкил этилиши, уларга раҳбар тайинлашда  муаммолар  бўлаётганлиги сабабли  Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгашига мурожаат қилишди. Фуқароларнинг мурожаатини  ўз вақтида ўрганиш  ва бартараф этиш юзасидан партиянинг Қарши шаҳар Кенгашида депутат Ҳусниддин Бердимуродов бошчилигида  комиссия тузилди. Шу куннинг ўзидаёқ  партия фаоллари ва халқ депутатлари  Қарши  шаҳар Кенгаши депутати Ҳусниддин Бердимуродов  ҳамда  ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида  муаммо жойида батафсил ўрганилди ва ўз ечимини топди.

Маҳалла аъзоларининг мурожаатларини дарҳол инобатга олиб, ўз вақтида ижобий ҳал этишга бош-қош бўлгани учун фуқаролар партиянинг Қарши шаҳар Кенгашидан мамнун бўлишди.

-Биз маҳалламиз аъзолари билан илгари ҳам ички йўлларни тартибга келтириш масаласида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгашига мурожаат қилган эдик,-дейди МФЙда истиқомат қилувчи  Ғайрат Маматов.-Партия фаоллари мурожаатларимизни эътиборсиз қолдиришмаяпти. Бу сафар ҳам худди шундай бўлди. “Адолат” СДПнинг халқимиз ўртасидаги  обрўси ва нуфузи ортаверсин.

                                                                Акмал  ҲАЙИТОВ,    

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+