Депутат аралашуви билан мактабда чироқ ёнди

28.01.2020 17:01:02

Сарлавҳани ўқиб, сизда шу ҳам янгиликми, мактабда чироқ бўлмайдими, деган савол туғилгани аниқ. Шундай, Избоскан туманидаги 10-мактабда бир неча кундирки ўқувчилар совуқ ва қоронғу хоналарда ўқишаётганди.

Аслида муаммо у қадар катта эмас. Ортиқча кучланиш сабаб электр ҳисоблагич куйиб, носозликлар юзага келган. Нимагадир 1218 нафар ўқувчи билим олаётган таълим муассасасидаги бу ҳолат масъуллар эътиборидан четда турганди. Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли, 7-Тўрткўл сайлов округидан халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши депутати Арофатхон Маҳаммаджонова аралашди-ю, иш олдинга силжиди. Шу куннинг ўзида янги ҳисоблагич олиб келиб ўрнатилди, носозликлар бартараф этилди.     

-Президентимизнинг ҳар бир депутат ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаши керак, деган сўзлари зиммамиздаги масъулиятни янада оширди, - дейди халқ вакили А.Маҳаммаджонова - Сайловчилар бизга ишонч билдирди. Энди шунга муносиб жавоб беришимиз керак. Биргина мана шу мактабнинг ўзида электр муаммосидан ташқари кириш йўлларини шағаллаш, ободонлаштириш зарур. Бу билан фарзандларимизга ғамхўрлик қилган бўламиз.

Депутат янги кунни янги режалар билан бошлади.  Кандабўйи кўчасида шағал ётқизишни бошлаш керак, Тинчлик кўчасида ҳам шу муаммо.  МФЙ фаоллари билан ижтимоий кўмакка мухтож Раънохон Қурбоналиева хонадонига кириши лозим. Тушдан сўнг уюшмаган ёшлар билан учрашув...

Ҳа, тўрткўллик сайловчилар ўз вакилини танлашда адашмаган экан. А.Маҳаммаджонова уларнинг нафаси билан яшашни ўз бурчи деб билади.

                                                                    Акбаржон НАЗАРОВ,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

                        вилоят кенгаши матбуот котиби 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+