Депутат  беморларга  янги йил  совғаларини улашди

04.01.2021 16:01:05

Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятлари сирасига киради. Чиндан ҳам муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, меҳр-мурувватга ташна инсонлар ҳолидан хабар олиш миллатимизнинг гўзал сифатларидан саналади.

2021 йил 3 январь куни Ўзбекистон "Адолат" СДП Хива туман Кенгаши ва Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши  депутати Отахон Машарипов Ўзбекистон Республикаси онгкология ва радиология маркази Хоразм вилояти филиалига  ҳамда Вилоят Болалар шифохонасининг онгкология бўлимига ташриф буюриб, мазкур шифохоналарда даволанаётган болалар ва беморлар холидан хабар олди ва   уларга янги йил совғаларини  улашди.

Касалхонада доваланаётган беморлар шукуроналик билан   юртимизга тинчлик-омонлик тилашиб, инсонлари қадр топган юртда яшаётганидан Давлатимиз Раҳбарига қолаверса,  ҳайрли ишлар бошида юрган партия фаолларига  миннатдорлик билдиришди. 

 

                                                                                                       Шукурой МАДАМИНОВА,

                                                                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                        Хива туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+