Депутат бошчилигидаги вебинар лидерлик назариясига бағишланди

03.04.2020 17:04:48

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши сиёсий ўқувларни ўзаро онлайн кўринишда давом эттирмоқда. Бу сафарги ўқувга Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ташпўлат Матибаев бошчилик қилди. Лидерлик назариясига бағишланган вебинарда Кенгаш аъзолари билан биргаликда депутатлар ҳам иштирок этишди.

Депутат Т.Матибаев томонидан таъкидлаб ўтилдики, лидер локомативга ўхшайди. У изидан бошқаларни эргаштиради. Унинг орқасидан кетаётган ҳар бир кишининг ўз мақсади, ўз оғирлиги бор. Аммо улар битта йўлдан борадилар. Лидер оҳиригача боради. У ўз ғоясини, ўз мақсадини, унга қандай етиб боришини билади.

Вебинар давомида ҳақиқий лидерни қандай аниқлаш мумкин, жамоага раҳбарлик қилиш қоидалари, жамоани қандай қилиб ривожлантириш мумкин, лидерлик сифатлари каби саволларга депутат томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Барча иштирокчилар қизиқарли кечган мазкур онлайн дарсдан ўзлари учун зарур бўлган билимларни ўзлаштирдилар.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+