Депутат эҳтиёжманд оилаларга зотли паррандалар тарқатди

16.07.2020 21:07:22

      Карантин қоидалари яна кучайтирилгач,  аввал “яшил” ҳудуд саналган Фарғона вилоятида ҳам вазият батамом ўзгарди. Айтиш мумкинки, чекловлар сабабли  депутатларга аҳоли мурожаатлари ортиб бормоқда.

      Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Б.Ахмадалиев Бибихоним кўчасида истиқомат қилиб келаётган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ҳудудда янги тортилган сув қувурларидаги ёрилиш ҳолати бўйича депутатлик назорати ўрнатиб, "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ орқали муаммони бартараф этди.

        Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати М.Илиев томонидан “Гулистон” МФЙ ҳудудида Республика махсус комиссияси қарори билан  10 июлдан 1 августга қадар мамлакатимизда янги тартибда жорий этилган карантин чекловлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

      Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Н.Исақов “Юқори Водил” МФЙ аҳоли хонадонларини уйма-уй юриб ўрганиб, уларда аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолатини камбағалликни қисқартириш бўйича йўналтирилган туман ишчи гуруҳ хулосасига тақдим этди.

     Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутати А.Сулаймонов “Турк”, “Намуна” МФЙлари аҳолисига савдо қилиш қулайлигини яратиш, фуқароларни турли юқумли касалликлардан ҳимояланишлари учун кўчма бозорлар ташкил этиб,  зарур озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда етказиб берилди.

    Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгаши депутати Б.Юсупов депутатлик ваколатидан фойдаланган ҳолдаЁшлик” МФЙ  Мустақиллик кўчасига 1200 метр масофадан тоза ичимлик суви қувурлари тортиб келиниши  ва  аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланишига кўмаклашди.  

       Партиянинг халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутати Р.Мирзажонов томонидан “Янгиқўрғон” МФЙда пандемия даврида ишсиз қолган ва кам таъминланган 4 нафар хонадонларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

     Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати Х.Қурбонов Воҳим қишлоғида карантин даврида турли чекловлар сабабли ишсиз қолган, шунингдек, боқувчисини йўқотган 5 нафар оилаларга зотли товуқ тарқатилди.

    Партиянинг халқ депутатлари Учкўприк  туман Кенгаши депутатлари карантин даврида назоратни, эҳтиёт чораларини кучайтириш мақсадида маҳаллалар кесимида “Катта Кенагас”, “Яккамулла” МФЙ асосий йўлларига блок постлар ўрнатилди. Шунингдек, мазкур худудда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+