Депутат фармон лойиҳасини тарғиб қилмоқда

05.11.2020 16:11:54

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида таълим соҳасини ривожлантириш асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Хусусан, “Кучли ижтимоий сиёсат  - халқ фаровонлигининг калити” деб номланган бўлимда шундай дейилади: “Илмлилик – саодатдир, илмсизлик – мусибат! Биз кучли ижтимоий сиёсатни мамлакатнинг келажаги буюк бўлишини таъминловчи инсон капиталига қаратамиз. Таълимга инвестиция киритиш – бу келажакка сармоя киритиш, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатбардошлигини таъминловчи омилдир. Шу боис, биз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, свифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш тарафдоримиз”.

Шу кунларда ҳамма ерда кенг муҳокама қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида айнан мазкур масалалар акс эттирилгани диққатга сазовордир. Жойларда мазкур ҳужжатни ўрганиш, тарғиб қилиш ва унда белгиланган вазифаларни тушунтиришда “Адолат” СДП фаоллари ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар. Бу ҳақида халқ депутатлари Косонсой туман кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи раҳбари Исроил Юсупов шундай дейди:

- Президентимизнинг ушбу Фармони лойиҳаси  кенгаш сессиясида атрофлича муҳокама қилинди. Биз ҳам гуруҳ номидан қатор таклифларни тақдим этдик. Мисол учун, таълим соҳасидаги раҳбарлар ва педагогларнинг малака оширишини ҳар йили, лекин 15 кун муддатда ўтказиш лозим, деб ҳисобладик. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг маошини ошириш, бунда иш стажи ва малака даражасидан келиб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлиши ҳам баён этилди. Хорижий тилларни ўрганиш натижадорлигини таъминлаш учун ҳар бир таълим муассасини лингафон ускуналари билан жиҳозлаш  муҳимлиги тўғрисида ҳам таклиф берилди. 

Халқ депутатлари туман кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи етакчисининг айтишича, депутатлар ўз сайлов округлари ҳудудидаги мактаблар фаолиятини ҳам ўргандилар. Пандемия шароитида ўқув-тарбия ишлари қандай йўлга қўйилганлигига эътибор қаратилди. Айни пайтда Фармон лойиҳаси юзасидан тарғибот ишлари  олиб борилди. Масалан, Исроил Жўраевнинг ўзи 32-умумтаълим мактабида бўлди. Бу ерда ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан мактаб директори Илҳом Усмоналиевга тавсиялар берилди.

                                                                           Нурбек АБДУЛЛАЕВ.

         Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+