Депутат фуқароларни қийнаётган масалаларга барҳам бермоқда

12.11.2019 11:11:11

Бугунги кунда мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётига молик бўлган муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича халқ вакилларининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шунингдек, ҳозирги кунда депутатлар аҳоли билан учрашиб, уларни ўйлантираётган, қийнаётган муаммоларни ўрганишга ва уларни бартараф этишга алоҳида аҳамият қаратишмоқда.

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматов Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Бўстон” МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ва амалдаги ҳолат билан яқиндан танишиб, аҳоли вакиллари билан юзма-юз, очиқ мулоқотлар ўтказган эди. Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳудудида фуқароларнинг қулай ва хавфсиз равишда истиқомат қилишларига тўсқинлик қилувчи бир нечта ҳолатлар аниқланган. Хусусан, кўп йиллардан бери Ал-Хоразмий 2-проезд кўчаси ўз сатҳига кўра бошқа кўчалардан паст бўлганлиги туфайли бу ерда ёғингарчилик пайтида сув тошиши ва аҳоли турар-жойларини тез-тез сув босиши кузатилади. Эшон бобохон кўчаси 67 уй олди қисмида тартибсиз турган темирли гаражлар ўрнига намунавий авто тураргоҳ қурилиши мўлжалланаётган жойда 4 та ташқи ёритиш темир бетон устунлари авария ҳолатида эканлиги аниқланган.

Юқоридаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш ҳолатини муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 10 сентябрь куни Шайхонтоҳур тумани “Бўстон” МФЙда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Саматов, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Баҳром Валиев, Шайхонтоҳур туман ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари буйича ўринбосари Фаррух Юлдашев, “Бўстон” МФЙ раиси Бахтиёр Гафуров, мутахассис Лола Зуфарова, шунингдек туман ИИБ ходимлари ва туман ободонлаштириш такшилотидан вакиллар қатнашди. Йиғилишда Шайхонтохур туман ҳокимининг ўринбосари мутасадди идоралар билан биргаликда “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги ҳолатни батафсил ўрганиб чиқилганлиги, маҳалла ҳудудида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳозирда таъмирлаш ва янгидан қуриш ишлар олиб борилаётганлиги хусусида маълумотлар берди. Туман ҳокимининг ўринбосари маҳалла аҳолиси билан келишилган ҳолда сув оқимини камайтириш мақсадида сув йўналишини ўзгартириш бўйича ягона тўхтамга келинганлигига, тумандаги мутасадди ташкилотларнинг масъуллари билан биргаликда фуқароларнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш мақсадида янги ташқи ёритиш темир бетон устунлари ўрнатилганлигига урғу берди.

Йиғилишда маҳалла фаоллари амалга оширилаётган ишлардан хурсандликларини айтишди.   

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+