Депутат фуқарони иш билан таъминлаб беришга ваъда берди

06.07.2020 14:07:32

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг асосий вазифасига айланган.

Бунда партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида самарали механизм ва усуллари жорий этилган.

Ушбу лойиҳа доирасида партия ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари ва фаоллари ишчи гуруҳларга бириктирилиб маҳалларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Партия лойиҳаси доирасида Мўйноқ тумани партия Кенгаши ишчи гуруҳ  аъзолари  туманда жойлашган маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга ечим топиб келмоқда.

Яқинда ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Ҳоким ота” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашиб уларнинг муаммоларини тинглади.

 Мулоқот давомида маҳалла аҳолиси томонидан асосан коммунал ва бандлик масаллари бўйича мурожаатлар билдирилди.

Жумладан, ушбу маҳаллада истиқомат қилиб келаётган бир гуруҳ аҳоли ҳудудда тоза ичимлик сув муаммоси борлигини билдиришди. Буни  бартараф этишда маҳаллага ичимлик сув тармоғини тортиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Ушбу мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари ўрганиш ишларини олиб бориб, Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши депутати С.Бахретдинова номидан Муйноқ тумани сув тармоқлари бўлимига депутатлик сўрови билан мурожаат қилинди.   

Бундан ташқари Икметуллаева Шолпан ўғли бир неча йиллардан буён ишсиз юрганлигини айтиб, иш билан таъминлаб беришини сўради. Ушбу мурожаатни ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги Бандликка кўмаклашиш маркази орқали ечиб беришга ваъда беришди.

Аҳоли муаммоларини тинглаш уларга тўғри ечим топиш партиямизнинг асосий вазифасига айланган.  

                                                                                                 

Альбина ИННИЯТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Мўйнок тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+